“GM Uzbekistan” АЖ Nexia-3 автомашинасини сотиб олган фуқароларнинг ҳуқуқини "поймол" қилган, дея хабар қилди Uznews.uz.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси “GM Uzbekistan” АЖ томонидан 2018 йилда ишлаб чиқарилган 6 506 дона Нексия-3 (2-позиция) русумидаги автомобиллар комплектациясида туманга қарши олди ёриткичлар ўрнатилмаганини аниқлади.
Ушбу ҳолатни бартараф этиш бўйича Қўмитанинг талабига асосан бугунги кунга келиб истеъмолчиларга етказиб берилган 6037 та автомашинага туманга қарши ёриткичлар ўрнатиб берилди ва фуқароларнинг жами 2,5 млрд.сўмдан ортиқ манфаатлари ҳимоя қилинди.
Шунингдек, хабарда агар харид қилинган автотранспорт воситасида юқорида кўрсатилган нуқсонни аниқлаган бўлсангиз, у ҳолда “GM Uzbekistan” АЖга ёки Монополияга қарши курашиш қўмитасига мурожаат қилиш сўралган.