Андижонда ўқитувчилар ота-оналар қаршисида узр сўрагандан сўнг иккита ҳоким бу бўйича муносабат билдирди

Андижонда ўқитувчилар ота-оналар қаршисида узр сўрагандан сўнг иккита ҳоким бу бўйича муносабат билдирди
Кеча, 8 февраль куни тармоқларни “портлатган” мавзу юзасидан иккита ҳоким муносабат билдирди.

Гап шундаки, Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги мактабда ўқитувчилар ўқувчилар паст кўрсаткич қайд этаётгани учун ота-оналар олдида тик турган ҳолда узр сўраган. Шундан сўнг ушбу хабар тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлди ва аксарият фойдаланувчилар ўқитувчиларнинг ёнини олди. Ушбу ҳодисага ҳатто Масс-медиа фонди раиси Комил Алламжонов ҳам муносабат билдириб, воқеа юзасидан вилоят ҳокимининг шахсан ўзи узр сўраш кераклигини айтди.

Тармоқларда ушбу мавзу “ёнгач” вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бунга муносабат билдирди. У устозлар олдида таъзим қилишини айтиб, ушбу ишга бош-қош бўлганлар жазоланишини таъкидлади.

Шундан сўнг воқеа содир бўлган ҳудуд, Марҳамат тумани ҳокими Бобур Юлдашев ҳам бунга муносабат билдириб, барча устоз-мураббийлардан узр сўраган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Хаёт 10 феврал 2022 13:18
    Хокимлар бир мартта узр сураб бошка жойга кутарилиб ишлайверади хар доимги сенаряку....
  2. Дониер 9 феврал 2022 19:38
    Укитувчиларни мажбур килишган узр сурашга
  3. Дехкон 9 феврал 2022 15:20
    Шу чучкадан тук хокимларни хам качонлардир устозлар укитмаганда бу искиртлар шунча халк ва давлат пулини умариб чакалогини туваги тилла болалари арзанда булармиди проста айбдор хокимни жавобини бериши керак ХТВ вазирини агар заррача одамгарчилиги колган булса шуни талаб килиши керак.Эрмагинг кучинг етгани муштипар устоз булдими саткайи инсон кет хокимча ва амалидан курккан мудирча пасткашсанлар.
  4. Узбек 9 феврал 2022 12:18
    Устоз отангдан улуғ. Ота она ўз фарзандини қандай ўқиши билан қизиқмаса ўқитувчининг нима айби.
  5. Абдул 9 феврал 2022 11:59
    Паст ўзлаштиришнинг илдизини топиш керак, бу ерда фақат ўқитувчи эмас, кўпчилик айбдор, менимча
  6. Азиз 9 феврал 2022 11:23
    Туман хокими мард бўлса истеъфо берсин устозни жамият олдида шарманда қилгани учун.
  7. Азиз 9 феврал 2022 10:27
    Узр сўраган видеосини кўрдим, узр хам, хоким хам копейка
  8. Азиз 9 феврал 2022 09:49
    Спектакль. Канака замонлар келаяпти
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Андижонда ўқитувчилар ота-оналар қаршисида узр сўрагандан сўнг иккита ҳоким бу бўйича муносабат билдирди