Андижон шаҳар халқ таълими бошқармаси мансабдорлари 57 млрд сўмни талон-торож қилганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда Кун нашри хабар қилди.
Маълум қилинишича, ушбу иш доирасида бошқарманинг аввалги раҳбари Сунбула Эралиева ва ундан сўнг раҳбарликка тайинланган Нуриддин Назаров ҳибсга олинган. Иш доирасида 40 нафарга яқин шахслар тергов қилинмоқда.
Бош прокуратура ушбу маълумотларни тадиқлаган ва бу бўйича батафсил маълумот берилишини маълум қилган.