Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганлар касалликни қандай ўтказаётгани бўйича маълум берди. Вазирлик январь ойида Зангиотадаги шифохонага ётқизилганлар ҳақида маълумот берди.
Вазирлик маълумотига кўра, шифохонага 8601 нафар фуқаро ётқизилган. Улардан 6856 нафари катта ёшлилар, 811 нафари ҳомиладорлар ва 934 нафари ёш болалар.
Шифохонага ётқизилганларнинг 96 фоизи коронавирусга қарши вакцина олганлардир. Вакцина олганларда касаллик енгил ўтмоқда. Вакцина олмаганларда эса касаллик оғир кечаётгани таъкидланди.