Ўзбекистоннинг биринчи раҳбари Ислом Каримовнинг невараси Марьям Тиллаева онаси билан ярашиб олганига ишора қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Тиллаева онаси билан 2019 йилда тушган суратини Instagram-сторисга жойлади. Бу анча вақтдан буён Тиллаева ва онаси иштирокидаги илк расмдир.
Аввалроқ Тиллаева россиялик блогер Амиран Сардаров билан оила қургандан сўнг оиласи билан муносабати бузилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Марьямнинг ота-онаси унинг можароли оила қуриши, шунингдек, ичкийимсиз тушган суратидан сўнг у билан гаплашишни тўхтатган. Ўтган йили декабрь ойида Амиран хотинининг оиласи билан можароси борлигини айтган эди. 4 февралда Амиран Марьям билан ажрашганини айтди. Марьям блогер билан ажрашгандан сўнг оиласи билан алоқани тиклаган бўлиши мумкин. Таъкидлаш жоиз, улар бир йилгина бирга яшади холос.