Қарши туманидаги фермер хўжаликлари ва томорқачилар фаолияти ўрганилди

Қарши туманидаги фермер хўжаликлари ва томорқачилар фаолияти ўрганилди
Аҳоли қўлидаги томорқа ерларини даромад манбаига айлантиришнинг бирдан бир йўли бу – томорқа хизматини намунали йўлга қўйишдир. Қарши туманида бу борада муҳим янгиликка қўл урилди. Яъни тадбиркор Дилшод Зиёятов томонидан кўптармоқли “Дил зиё томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти барпо этилди.

Мазкур МЧЖ фаолиятини Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов кўздан кечириб, бу томорқа хизматининг бошқаларидан фарқли жиҳати токорлик цехи, артезиан қудуқ қазиб бериш хизмати, кўчатчилик ва бошқа хизмат турлари намунали йўлга қўйилгани ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

- Бу ерда иссиқхонада помидор, бақлажон, булғор қалампири ва бошқа кўчатлар етиштирилиб, арзон нархда аҳоли хонадонларига етказиб берилаётгани тақсинга сазавор, - деди. А. Хаитов. - Фаолиятни янада кенгайтириш керак. Аҳоли йилнинг қайси вақтида маҳсулот чиқарса, уни сотишга кўмаклашиш, ўрнига экин экиш учун уруғлик бериш, паррандачилик, балиқчиликни ривожлантиришга ёрдам қўлини чўзиш лозим. Энг муҳими, аҳоли томорқа хизмати мавжудлигини, у кўмакчи ва мададкор эканини ҳар қадамда сезиб туриши муҳимдир.
Шунингдек А. Хаитов Қарши туманидаги “Потрон” МФЙ хонадонлари томорқаларини кўздан кечирди. Хусусан Собир Рўзиев хонадонида 6 бош қорамол, 2 бош соғин сигир ва 40 бошдан зиёд парранда боқилмоқда, плёнка остида помидор кўчатлари етиштирилиб, маҳалладошларини ва ички бозорни таъминламоқда.

-Помидор кўчати етиштириб, сотиш эвазига 50 млн сўм даромад топаяпман, - дейди Собир Рўзиев. - Уйим ёнидаги лоток ости, йўл ёқаларига пиёз, саримсоқпиёз, ошқовоқ ва карам экиб, яхшигина даромад оляпман. Мен бир фикрни баралла айта оламанки, томорқа даромад манби. Ишнинг кўзини билган одам бир парча ердан ҳам оиласини бемалол боқса бўлади.

Спикер ўринбосари вилоятнинг бошқа туманларидаги томорқа ер эгалари, деҳқон хўжаликлари ва фермерлар билан учрашиб, уларга зарур тавсия ва кўрсатмалар берди.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

  1. хамдам 10 феврал 2022 07:29
    Жуда яхши таморка фойда зор
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Қарши туманидаги фермер хўжаликлари ва томорқачилар фаолияти ўрганилди