Аниджон вилояти Жалақудуқ туманида мактаб директори пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, тумандаги 41-сонли мактаб директори бошланғич синф ўқитувчисига дарслари соатини 12дан 25гача етказиб бериш учун 200 доллар талаб қилган ва январь ойида ишга келмаган кунлари учун 2 млн сўм сўраб, уни ўз хизмат хонасида олган.
Шунингдек, у фуқарони ўзи ишлаётган мактабга маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимига олиш учун ундан 200 доллар талаб қилган. Директор дастлаб 100 доллар олган, сўнгра қолган пулни ўз хонасида олаётганда қўлга тушган. Директорга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми «а», «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.