Ўзгидромет матбуот хизмати шошилинч ахборот эълон қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 11-12 февраль кунлари Туркманистондан илиқ ҳаво, сўнгра Шимолий Кавказдан нам ҳамда салқин ҳаво массалари кириб келади. Шу кунлари шамол тезлиги 17-22 м/с.га етади. Айрим жойларда эса чанг тўзон кузатилади.
Шунингдек, 11-12 февраль кунлари ёмғир ёғиши, баъзи ҳудудларда эса у қорга айлиниши мумкин.