Хорижий банклардан 50 млн доллар ўғирлаган 26 ёшли ўзбек хакерига ҳукм ўқилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 26 ёшли дастурчи Ғанишер Поёнов ЖКнинг 168, 177, 242 ва 243 моддалари билан айбланган. Унинг сўзларига кўра, у дастлаб Исроил банкидан 35 млн доллар ўғирлаган ва изини йўқотиш учун пулларни 7 та давлатга ўтказиб юборган. У бундан ташқари таҳминан 15,2 млн долларни ҳам ўғирлаган.
Маълум қилинишича, у Туркиядан Россияга қайтаётганда ушланган ва Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органларига топширилган. Суд қарорига кўра у 8 йилдан озодликдан маҳрум қилинган.