Андижон вилоятида Халқ банки ходимлари 4,6 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланган. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу ишни содир этганликда 13 нафар банкир гумонланмоқда.
Ҳодиса юзасидан уларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш) "а" банди билан айб эълон қилинган. Уларнинг 11 нафари ҳибсга олинган, 2 нафарига эса гаров эҳтиёт чоралари қўлланилган.