Фарғонада «жиҳод»га чорловчи маъруза ва террористик ташкилот материалларини тарқатган йигит ушланди

Фарғонада «жиҳод»га чорловчи маъруза ва террористик ташкилот материалларини тарқатган йигит ушланди
Фарғона вилоятида 24 ёшли йигит «жиҳод»га чорловчи маъруза ва террористик ташкилот материалларини тарқатди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, йигит Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар ва бошқаларнинг «жиҳод»га чорловчи маърузаларини ва «Туркистон ислом ҳаракати» террористик ташкилотининг аудио ҳамда видеоматериалларини телеграм орқали юклаб олган. Сўнгра у буларни Қўқондаги танишларига тарқатган.

ДХХ томонидан ўтказилган тадбирда йигит ушланган. Таъкидланишича, экспертиза натижасига кўра йигитнинг телефонида ҳақиқаттан ҳам ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материаллар бўлган. Таъкидлаш жоиз, қонунчиликка кўра бундай материалларни Ўзбекистон ҳудудида сақлаш ва тарқатиш мумкин эмас.

Йигитга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда унинг маслакдошларини аниқлаш бўйича тегишли ишлар амалга оширилилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Узбек 12 феврал 2022 01:08
    Отиш керак десам 16 асрга кайтган буламан.Балки кузларини уйиб олиш керакдир
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Фарғонада «жиҳод»га чорловчи маъруза ва террористик ташкилот материалларини тарқатган йигит ушланди