Давлат раҳбари ушбу соҳадан одамлар норози эканини таъкидлаб, бу соҳа бўйича муҳокама кейинги ҳафтада бўлиб ўтишини айтди.
Келгуси ҳафта автомобилсозлик масалаларини ҳам кўриб чиқамиз. Одамлар норози, биз тўлаб қўйганмиз, машинани бер эй давлат раҳбарлари, деяпти. Худога шукр, иқтисодиётимиз ривожланяпти, одамларнинг машинага талаби ошиб боряпти. Лекин шу билан бирга биз йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича мутлақо бошқа чораларни кўришимиз керак, – дейди президент.