Ўзбекистонда 15 февраль куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптиклар маълумотига кўра, эртага кундузги ўртача ҳарорат +4... +6 даража бўлади. Тунда эса -2... -4 даража бўлади.
Ёғингарчилик кутилмаяпти. Туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги 7-12 м/с.га етади.