Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги йўлларнинг бири таъмирланаётгани акс этган сурат тарқалди. Сурат изоҳида бу йўл катта эҳтимол билан трамвай йўлини қуриш учун таъмирланаётгани айтилган эди.
Кўплаб муҳокамалардан сўнг ушбу мавзуга Тошкент шаҳар ҳокимлиги муносабат билдирди. Унда таъкидланишича, таъмирлаш ишлари Навоий кўчасида амалга оширилган. Ушбу иш аввал белгиланган режа асосида, тартибга келтириш учун қилинмоқда.
Ушбу таъмирлаш натижасида Навоий-Лабзак кўчасидан Навоий–Беруний кўчаларигача бўлган оралиқ буткул таъмирланиши режалаштирилган. Ҳокимлик таъмирлаш ишлари янги трамвай линияси ёки тезюрар автобус учун йўлак ташкил қилиш билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади.