Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида фуқарони мактаб интернати директорлигига тайинлаш учун 13 минг доллар сўраган мансабдорлар ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Кўзи ожизлар ва заиф кўрувчи болаларга ихтисослаштирилган мактаб интернати директори ўринбосари фуқаронинг ишончига кириб, уни ўзи ишлаётган мактабга директор этиб тайинланиши учун 13 минг доллар сўраган. Директор ўринбосари бу ишни танишлари орқали ҳал қилмоқчи бўлган. Шундан сўнг масабдор айтилган пулнинг 5 минг долларини олаётганда ушланган.
Ҳуқуқ тартибот органлари тадбирни давом эттирган ва энди директор ўринбосари 5 минг долларни Халқ таълими бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи Б.Э.га бераётганда у ҳам қўлга олинган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.