Тошкентда бир кунда қанча нон чиқиндига ташланиши маълум қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Пойтахт махсустранс ишлаб чиқариш бошқармаси маслаҳатчиси Исмоил Сагдуллаевнинг маълумотига кўра, Тошкентда 606 та чиқинди йиғиш майдончалари бор. Шуларнинг 71 фоизи Тошкент шаҳар махсустранс ишлаб чиқариш бошқармасига тегишли, қолганлари эса хусусий ҳисобланади.
Сагдуллаев кунига 1000 та чиқинди шохобчасидан, ҳар биридан 2-3 килограммдан жами 2 тоннага яқин нон чиқиндига олиб чиқиб ташланишини маълум қилди. Таъкидланишича, у ердаги яхши нонлар мол-қўй боқадиганларга бериб юборилади. Моғорлаганлари эса ариққа оқизилади.