Пойтахтда тўйи бўлиши керак бўлган йигит йўқолиб қолди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 12 февраль куни 1997 йилда туғилган Ғуломов Аббосхон уйидан чиқиб, бедарак йўқолган. Таъкидланишича, унинг ўша куни тўйи бўлиши керак бўлган. У эрталаб сартарошхонага бораман деб, қайтиб келмаган.
Ҳуқуқ тартибот органлари йигитнинг йўқолганини тасдиқлади ва уни қидириб топишда аҳолидан кўмак сўараган. Йигитнинг бўйи 175-180 см, сочлари қора ва кўзойнак тақади. Ўша куни йигит қора кепка, қора чарм куртка ва қора жинси шимда бўлган. Йигит ҳақида бирон маълумотга эга бўлганлардан 102 рақамига қўнғироқ қилиш сўралмоқда.