Аввалроқ пойтахтда 25 ёшли Ғуломов Аббосхон бедарак йўқолгани ҳақида хабар қилган эдик. У тўйи куни сартарошхонага бораман деб қайтиб келмаган.
Таъкидланишича, йигитнинг ҳолати яхши ва у топилган. Ҳавотирга ўрин йўқ, дейилади ИИБ ахборотида.
Дарё нашрининг ёзишича, Аббосхон оилавий келишмовчилик сабаб шундай қилган. Куёвнинг тўй куни йўқолиб қолиши келин билан боғлиқ эмас.