«Асакабанк»нинг бир қатор ходимлари қидирувда экани маълум бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, «Асакабанк» АЖ Бухоро вилояти филиали собиқ бошқарувчиси Муродов ва бош офис Ички аудит хизмати бошлиғи Идиевлар қидирувга берилган.
Таъкидланишича, улар ОТБ томонидан ажратилган кредитни талон-тарож қилишда гумонланмоқда. Бу иш доирасида бошқа гумонланувчилар суд олдида жавоб бермоқда.