Пойтахтнинг Пушкин метро бекати ёнидаги туннел реконструкция қилинаяпти. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, Мустақиллик шоҳ кўчасидан ўтган туннел реконструкция қилинмоқда. Ушбу таъмирлаш жараёнида туннел деворлари фибро бетон билан қопланади. Ёритиш тизими таъмирланади.
Реконструкция вақтида автомобиль ва пиёдалар ҳаракати тўхтатилмайди. Лекин шундай бўлсада, ҳокимлик кузатилиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўраган.
[/center]