Ғофур Ғулом боғида таъмирлаш ишларини олиб бораётган компания боғ қачон ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлишини маълум қилди. Бу бўйича маълумот BMP Smart Decision Management асосчиси Отабек Мирзажонов томонидан берилди.
Мирзажонов сўзларига кўра, боғ 2022 йилнинг ёз ойида очилади. Компания асосчиси лойиҳага аллақачон 4 млн доллар инвестиция қиланганини таъкидлади. Умумий ҳисобда эса 10 млн доллар киритиш режа қилинган.
Таъмирлашдан сўнг боғда барча аттракционлар янгиланади. Янги аттракционлар Туркия, Россия ва Украинадан буюртма қилинган. Боғ очилиши билан 400 киши ишли бўлади. Бундан ташқари, компания асосчиси боғ таъмирланиши жараёнида 9000 дарахтдан биронтаси ҳам зарарланмаганини айтди.