Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида бир гуруҳ ёш йигитлар банкоматни ўғрилаб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, туманда яшовчи 22, 23 ва 24 ёшли йигитлар “Kapitalbank”га тенишли, 145 млн сўмлик банкоматни 26 январь кунига ўтар кечаси ўғирлаб кетган. Улар банкоматни бузиб ичини очган ва у ерда пул бўлмагани сабабли банкоматни Тошкент шаҳар Бектемир туманидаги Чирчиқ дарёсига ташлаб юборган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.