Мажбурий ижро бюросининг нечта ходимига нисбатан жиноий иш қўзғатилгани маълум бўлди. Бу ҳақда бюро матбуот хизмати маълумот берган.
Таъкидланишича, 2021 йил давомида 24 нафар ходимларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, маълум қилинишича, 69 нафар ходим интизомий жазога тортилган ва бюродан бўшатилган.
Қайд этилишича, жиноий иш қўзғатилганларнинг 18 таси шахсий хавфсизлик тармоқ ходимларининг ташаббуслари билан фош қилинган.