Хоразм вилоятида коррупцион жиноятлар фош этилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Хонқа тумани Давлат солиқ инспекцияси ходими иккита МЧЖ фаолиятлари бўйича ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасига кўра, бюджетга қўшимча ҳисобланган 720 млн. сўмлик солиқ тўловларини таниш ҳамкасби имкониятлари орқали камайтириб беришни ваъда қилиб, эвазига ушбу МЧЖлар раҳбаридан 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Шунингдек, Ҳазорасп туманида икки нафар фуқаро юк автомобилларини сотиб олишни режалаштирган тадбиркорнинг ғояларидан хабар топган. Тадбиркор ушбу автомобилларни 10 млрд. сўм кредит орқали сотиб олмоқчи бўлган. Икки нафар фуқаро ушбу ишни танишлари орқали ҳал қилиб бермоқчи бўлган ва бунинг учун 45 минг доллар сўраган. Улар ушбу пулнинг 15 минг долларини олаётганда ушланган.
Ҳар иккала ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.