Тошкент шаҳрининг бир нечта кўчаларида пуллик тўхташ жойлари ташкил этилади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, пойтахтнинг 10 та кўчасида, хусусан, “Фидокор”, “Амир Темур”, “Нукус”, “Братислава”, “Миробод”, “Глинка”, “Авлиёота”, “Шевченко”, “Саид Барака”, “Моштабиб” ва “Якуб Колас” кўчаларида пуллик тўхташ жойлари ташкил этилади.
Шунингдек, Тошкентда транспорт тизимини янад такомиллаштириш мақсадида Келес йўли, Аҳмад Дониш, Боғишамол, Буюк ипак йўли, Махтумқули, Фарғона йўли, Лутфий, Бешқайрағоч, Кўкча дарвоза ва Беруний кўчаларидаги 11 та автобус йўналишида алоҳида бўлаклари ташкил этилади. Булар 2026 йилгача босқичма-босқич амалга оширилади. Бу йили фақатгина Аҳмад Дониш кўчасида алоҳида йўлак ишга туширилади.