Тошкент шаҳри Чилонзор туманида Эйнштейн тасвири ҳамда унинг формулалари чизилган девор, бўяб ташланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Сурат муаллифи, кўча рассоми ушбу девор бўяб ташланаётгани акс этган видеони эълон қилди ва унинг изоҳида “Чилонзор ҳокимига раҳмат!” дея изоҳ қолдирган.
Ҳокимликнинг маълумот беришича, сурат чизилган девор бузилишга тушган ва шу сабаб у ўчирилган. Ҳокимлик рассомга сурат чизиш учун бошқа ерни тавсия қилишини маълум қилган.