Жиззах шаҳрида давлат солиқ катта инспектори ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, солиқчи А.Х. МЧЖ раҳбарига банкдаги танишлари орқали 200 млн сўмлик имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган. Бунинг учун у тадбиркордан 600 доллар сўраган. Солиқчи айтилган пулни ва қайтариб бериш шарти билан 200 доллар олаётганда ушланган.
Ушбу ҳодиса юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.