Молия вазирлиги бўлим бошлиғи Улуғбек Абдуқаҳҳоровнинг маълум қилишича, ушбу платформа 15 март санасидан тест режимида, 1 апрелдан эса тўлиқ қайта ишга тушади.
Ҳозирда қарор лойиҳаси тайёрланяпти. Унга кўра, платформа 15 мартдан тест режимида, 1 апрелдан эса тўлиқ ишга туширилади. Бунда ҳар ҳафта оҳирида 10 минг қадам ва ундан кўп юрган фуқароларга ютуқли лоторея ўйини ўтказилади. Унда мингтагача велосипед, 100 миллион сўмлик ютуқ ўйналади. Бу ҳар ҳафтада ташкил этилади. Ҳозирда платформа тегишли мутасаддилар томонидан такомиллаштирилиб бориляпти, қарор лойиҳаси ишлаб чиқиляпти, – дейди Молия вазирлиги вакили.