Қашқадарё вилояти Ғузор туманида блогер ушланди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Блогер 21 февралда ушланган. Эркак 7 миллион сўмни олаётганда қўлга тушган. У ушбу пуллар эвазига танишига 3 сотих ерни олишда ёрдам беришини айтган.
Ҳозирда жиноий иш қўзғатилган. Суриштирув олиб борилмоқда.