Хоразм вилоятида Малибуни давлат рақамисиз бошқарган 14 ёшли бола ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Таъкидланишича, рейд давомида рақамсиз бошқариб кетилаётган Малибу тўхтатилган. Рулда эса вояга етмаган бола борлиги аниқланган. У 14 ёшда бўлсада, гувоҳномаси уйида қолиб кетганини айтган ва шунга ишонтиришга уринган.
Боланинг ёнида унинг отаси йўловчи сифатида кетаётган бўлган. У билан тушинтириш ишлари олиб борилган. Машина жарима майдончасига олиб борилган.