Коронавирусга қарши курашиш бўйича махсус комиссияси янги қарор қабул қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, эндиликда 1 мартдан бошлаб фуқароларга очиқ ҳавода тиббий ниқоб тақиш шарт бўлмайди. Лекин, ижтимоий масофа сақлаш қийин бўлган ҳудудлар, хусусан, жамоат транспортлари, дўконлар, таълим даргоҳлари, ишхоналарда, масжид, театр ва бошқа шунга ўхшаш масканларда ниқоб тақиш тавсия этилган.
Шунингдек, тиббиёт ходимлари тиббий ниқоб тақиши шарт этиб белгиланди.