Тошкент метросидаги ҳожатхонадан Ёшлар иттифоқи етакчилари бепул фойдаланиши мумкинлиги маълум қилинди

Тошкент метросидаги ҳожатхонадан Ёшлар иттифоқи етакчилари бепул фойдаланиши мумкинлиги маълум қилинди
Хабар қилганимиздек пойтахт метросида ҳожатхона иш бошлади. Ҳозирча Чилонзор метро бекатидаги ҳожатхона ишлаб турибди.

Маълум қилинишича, ҳожатхона Тошкент давлат педагогика университети томонидан кириладиган қисмида жойлашган. Ҳожатхоналар эркак ва аёллар учун алоҳида қилиб қурилган. Шунингдек, аёллар ҳожатхонаси ичида она ва бола хонаси ҳам мавжуд.

Таъкидланишича, ундан фойдаланиш нархи 1500 сўм. Қуйидаги фуқаролар эса бепул киришлари мумкин:

-II Жаҳон уруши қатнашчилари;
- Ногиронлиги бор фуқаролар;
- Чернобил фалокати иштирокчилари;
- Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва Ёшлар иттифоқи етакчилари;
- 7 ёшгача бўлган болалар.

Қўшимча қилинишича, агар ушбу ҳожатхоналар керакли натижани берса, улар яна 14та аҳоли гавжум бўладиган метро бекатларига ҳам жорий қилинади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Мард 26 феврал 2022 17:17
    Колганларчи улар одам эмасми ногиронларчи.карияларчи
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тошкент метросидаги ҳожатхонадан Ёшлар иттифоқи етакчилари бепул фойдаланиши мумкинлиги маълум қилинди