Ўзбекистоннинг Наманган вилоятидан Россиянинг Ростов вилоятига учган самолёт ортга қайтмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ростовдаги ҳаво майдони йўловчи самолётлари учун ёпилган. Uzbekistan Airways шу сабабга кўра HY-9825 рейси билан учган самолёт Наманганга мажбурий қайтаётганини маълум қилди.
Компания чипталарни бошқа кунга текинга бронлаш ёки тўланган пулни қайтариб олиш мумкинлигини маълум қилди.