Жиззах вилоятида фуқарони айланма йўллар орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, фуқаро Ш.Ш. фуқаро Ж.нинг ишончига кириб, уни Туркия, Италия ёки Мексика орқали АҚШга жўнатишга келишиб олган. Ушбу хизмат учун фуқародан 20 минг доллар талаб қилинган. Фуқаро айтилган пулнинг ҳаммасини олаётганда ушланган.
Унга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.