Самарқанд вилоятида ҳуқуқ тартибот органлари томонидан жиноий гуруҳ ташкилотчиси ушланди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари матбуот хизмати хабар қилди.
Таъкидланишича, 1978 йилда туғилган Э.М. ушланган. Эркак Макар лақаби билан танилган. Ушланган эркак шериклари билан бирга қарзни қайтармаслик учун фуқароларни қўрқитиб, зўравонлик қилиб ва қийнаб келган.
Макар иши судга оширилган. Эркак жиноий ҳаракатларни содир этган деб топилган ва 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Унинг шериклари эса 5 йилдан 7 йилгача қамалган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда Иси лақабли жиноятчи ҳам қамалган эди.