Чилонзор туманининг айрим аҳолиси вақтинча газсиз қолади. Бу ҳақда Ҳудудгаз пойтахт хабар қилди.
Таъкидланишича, Кичик халқа йўли ва Чилонзор кўчалари кесишмасида ер ости Д – 200 мм ўрта босимли компенсаторни алмаштириш ишлари амалга оширилади.
Шу муносабат билан 28 февраль куни соат 10:00дан 18:00гача Катта қозирабод маҳалласидаги 2240та хонадонда ва иккита улгуржи истеъмолчиларида вақтинча газ бўлмайди.