Наманган вилояти Чуст туманида маҳалла раиси пора билан ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, у тадбиркорга маҳалла ҳудудидан «Соғломлаштириш ва спорт маркази» қуриш учун 475 млн сўмлик субсидияни олиб беришга ваъда берган ва ушбу “хизмат” учун 118 млн сўм олаётганда ушланган.
Ҳодиса юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.