Тадбир давомида қишлоқ хўжалиги соҳаси учун кадрлар тайёрлаш, ҳамкорликда илмий лойиҳалар йўлга қўйиш, Халқаро таълим дастурлари факультети талабаларини қўшма таълим дастури асосида икки йил муддатга Литвада ўқитиш масалалари муҳокама этилди.
- 1922 йилда ташкил этилган олийгоҳимиз Гарвард модели асосида фаолият юритади, - дейди делегация раҳбари профессор Астрида Масеикиене. – 81 давлатдаги 800 дан зиёд ўқув муассасалари билан ҳамкорлик қиламиз. Халқаро Европа рейтинги (QSEESA)да 61-ўриндамиз. Айни пайт Витаутас Магнус университетида олти нафар ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда.
- Литва делегацияси “Erasmus mobility” дастури лойиҳаларида СамДУ ҳам ҳамкор сифатида иштирок этиши бўйича таклиф билдирди, - дейди халқаро ҳамкорлик бўйича проректор, профессор Акмал Ахатов. – Қолаверса, талабаларимиз қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кўргазмада, озиқ-овқат хавфсизлиги, агро-эко каби йўналишлар бўйича конференцияларда қатнашиши таклифи илгари сурилди.
Ташриф доирасида делегация аъзолари Самарқанд давлат университети зоология музейини ҳам томоша қилишди.
Беҳруз Шамсиддинов,
СамДУ ахборот хизмати ходими
СамДУ ахборот хизмати ходими