Ўзгидромет томонидан 28 февраль ва 4 март кунлари оралиғида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб, ҳаво ҳарорати +13... +18 даража атрофида бўлади. Шунингдек, 1 ва 2 март кунлари илиқ ҳаво сақланиб қолади ва ҳаво ҳарорати +12... +17 даража атрофида бўлиб туради.
Таъкидланишича, ҳафтанинг иккинчи қисмидан бошлаб мамлакатимиз ҳудудига Эрондан жуда илиқ ҳаво массалари кириб келади. Шу кунлари ёғингарчилик кутилмайди ва ҳаво ҳарорати +18... +23 даражагача, жануб ва чўл ҳудуларида эса +25... +27 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 15-20 м/с.га етади.