Навоий вилоятида шифокор ногирон боланинг онасига касаллик варақасаини бериш учун жинсий алоқа таклиф қилгани ҳақида ёзган эдик. Шифокор ушланиб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Таъкидланишича, шифокор фаолият юритган тиббиёт муассасаси – Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази директори Ш.Худайбердиев ишдан олинган.
У қўл остидагилари устидан етарли назорат ўрнатмагани учун лавозимидан озод этилгани таъкидланди.