Наманган вилояти Давлатобод туманида мансабдор пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, вилоят қурилиш бош бошқармасининг Давлатобод туман бўлими мутахассиси тадбиркорга туман ҳудудидан 2 гектар ер олиб бериш ва ўша ерда кўп қаватли уй ҳамда ишлаб чиқариш объекти қуришга рухсатнома олиб беришни ваъда қилган.
Мутахассис ушбу ишни мансабдор танишлари орқали ҳал қилмоқчи бўлган ва бунинг учун 200 минг доллар сўраган. У айтилган пулни олаётганда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.