Хабарингиз бор ўтган йили август ойида Меҳнат кодексига ўзгартириш киритилган эди. Унга кўра, иш берувчига эмланмаган ходимни ишдан четлатиш ҳуқуқи берилган эди.
Маълум бўлишича, ўша вақтдан буён мамлакатимизда эмланмаган 45 минг 600 нафар ходим ишдан вақтинча четлатилган.
Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғи рейдлар давомида умумий ҳисобда 89 минг 400 нафар ходим эмланмагани маълум бўлганини айтган.