Тошкентда аввал фаолият юритган трамвай рельслари шунчаки кўмиб юборилгани маълум бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Навоий ва Абай кўчалари кесишмасида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари давомида асфальт остидан трамвай рельслари кўриниб қолган. Бундан кўринадики, аввал бу рельслар олиб ташланмаган, балки шунчаки устидан асфальт ўтқазиб юборишган.
Таъкидлаш жоиз, пойтахтнинг ушбу ҳудудида пиёда ҳамда ҳайдовчилар учун қулайлик яратиш мақсадида таъмирлаш ишлари бошланган. Аввалроқ ҳокимлик у ерда трамвай йўли қайта қурилмаслигини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари Самарқандга қилган ташрифи давомида пойтахтга трамвайлар қайтарилишини маълум қилган эди.