- Лойиҳанинг асосий мақсади модернизацияланган Энштейн тенгламаларидан фойдаланиб, қора туйнук ва юмронқозиқ инлари ечимларини топишга қаратилган, -дейди Самарқанд давлат университети профессори Рустам Ибодов. – Ушбу лойиҳада Scopus ва Web of Sceince базаларга кирувчи халқаро журналларда илмий мақолалар чоп этиш кўзда тутилган. Шу билан биргаликда лойиҳада иштирок этаётган ёш олимларнинг PhD ва DSc илмий даражалари ҳимояси режалаштирилган. Лойиҳага Германиянинг Олденбург университети профессори Ютта Кунз ҳаммуалифлик қилмоқда.
- Профессор Рустам Ибодов Самарқанд давлат университети назарий физика мактаби асосчиси, - дейди тадқиқотчи Сардор Муродов. - Энштейн тенгламаларининг қора туйнуклар (Black Holes) ва юмронқозиқ инлари (Wormholes) учун янги ечимлар номли лойиҳада 4 киши қатнашиб, грант соҳиби бўлдик. Бу бизнинг илмий фаолиятимизнинг кенгайиши ва ривожланиши учун хизмат қилади.
Барчиной ҲАМИДУЛЛАЕВА,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.