Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида “Қишлоққурилишбанк” Қўнғирот филиалининг собиқ бўлим бошлиғига жиноий иш очилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, собиқ бўлим бошлиғи А.Н. фуқаролар номига сохта кредит ҳужжатини расмийлаштириб, жами 483,5 миллион сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Унга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.