Суратда инвестиция ва инновация ишлари бўйича ҳоким ўринбосари Анвар Арипов вилоятнинг туманларидан бирига борганини кўриш мумкин. Ҳоким ўринбосарига масъуллар туманда қилинаётган ишларни кўрсатди.
Тармоқ фойдаланувчилари замҳокимни ҳаддан ортиқ кеккайгани учун танқид қилди. Тармоқ фойдалнувчиларининг фикрича, Арипов ҳамкасбларига ҳурматсизлик қилган.
Қўлини чўнтагига тиқиб олиб, одамларга юқоридан қараяпти. Ҳатто соябонни ҳам ўзи кўтара олмайди, унинг ўрнига бировлар шу ишни қилиши керак. Қолганлар ёмғир остида турибди, у эса зонтик остида топшириқлар бермоқда. Ҳаддан зиёд кеккайиш ва ҳамкасбларига ҳурматсизлик, – деб ёзади фойдаланувчилардан бири.