Тошкент вилояти Чиноз туманида яна битта “Аҳмадбой” ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, фуқаро А.Н. 2016 йилда молявий пирамида ташкил этгани учун 2017 йилда суд ҳукмига асосан қамалган. Сўнгра у 2021 йилда амнистияга илиниб озодликка чиқарилган.
ДХХнинг маълумотига кўра, у озодликка чиққач яна эски ҳунарини бошлаган. У умумий қиймати 394 млн. сўмни ташкил қилган автомобиллар ва чорва ҳайвонларини фуқаролардан олгани аниқланган.
Ҳозирги вақтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.