Ўзгидромет шу йил 4-6 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига Турманистондан илиқ, сўнгра Кавказ ҳудудидан салқин ҳаво массалари кириб келишини маълум қилди.
Таъкидланишича, 4-5 март кунлари Республика бўйлаб шамол тезлиги 18-23 м/с.га кўтарилади. Шу вақтда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида шамол тезлиги 25-30 м/с.гача кўтарилиши маълум қилинди. Шунингдек, шу кунлари ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли ҳудудларда эса у қорга айланиши кутилмоқда.