Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги 24 сонли мактаб директори Мингбоев Юсуфали инглиз тили ўқитувчисига босим қилмоқда. Бу ҳақда УПЛ нашри хабар қилди.
Мактаб директори 3 курсда ўқийдиган қизини ишга олиш учун ўқитувчи Абдуллаева Ҳамидани ишдан олмоқчи. Мингбоев Абдуллаевага босим ўтказиб, уни дарс ўта олмаслиги учун синфдан ҳайдаб юбормоқда.
Таъкидланишича, Абдуллаева асли Фарғона вилоятидан. У 100 фозлик устама олиш учун Оҳангаронга келган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлат раҳбари олис қишлоқларда ишлаш учун келган ўқитувчиларнинг ойлигига 100 фоизлик устама ҳақи қўшилиши ҳақида ҳужжатни имзолаган эди. Ҳамида Абдулллаева юқори органларга мурожаат қилганига қарамай, босим остида қолмоқда ва соғлиғини йўқотмоқда. Абдуллаева саломатлигидаги ўзгариш сабаб бир неча марта шифокорларга мурожаат қилган.