Ўзбекистонда об-ҳаво шароити ёмонлашиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага, 5 март куни ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 18-23 м/с.гача етади.
Кундузги ўртача ҳарорат +15... +17 даража бўлади. Тунда эса +7... +8 даража бўлиши кутилмоқда.